Ғаройиб ишқорли сир

Ишқор [4] Кулолчиликда сир учун қўлланадиган машҳур қотишма. Ишқор Ўзбекистоннинг чўл ва тоғ этакларида ўсадиган ўсимликлардан тайёрланади. Ишқор олинадиган 70 хил ўсимликлар сирасига кирувчи ўсимликлардан бири – қирқбўғиндир [1].


Қирқбўғин йилнинг маълум фаслида уруғлари етилганидан сўнг йиғилади. Қирқбўғинни чуқурликда ёқилиб, ҳосил бўлган кулга махсус қўшимчалар аралаштирилади ва такроран оловда қиздирилади.

Натижада кўкимтир йирик кристалл [4] пайдо бўлади. Уни тегирмон тошида майдалаб кукун ҳолига келтирилади.

Айнан шу кукун 1000 градус хароратда сирга айладани. Ишқорли сир рангларни ёрқин кўрсатиб, майда ёриқларсиз жилосиз сиртли қоплама хосил қилади.

Ишқорли сирланган идиш-товоқлар янада қийматли ва экологик тоза ҳисобланади.

Келтирилган экспонатларда сир тайёрлашнинг барча босқичлари кўрсатилган:
[1] – Ўсимлик
[2] – Кул
[3] – Кварц қуми
[4] – Тайёр кристаллар

«Ўзбекистон кулолчилиги давомчилари» кўргазмаси материаллари асосида тайёрланди.

Мулоҳазалар йўқ

Мулоҳаза қолдиринг