Ёғоч ўймакор Ортиқ Файзуллаев

Ўзбекистон ўзининг халқ амалий санъати билан дунёга машҳурдир. Ҳозирги кунда ушбу санъатнинг йирик намоёндаларидан бири Ортиқ Файзуллаевдир.

Ёғоч ва суяк ўймакори, Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон бадиий академиясининг академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ортиқ Файзуллаев 1933 йили Тошкент шахрида дунёга келди. Оталари – Файзуллахўжа Мирзахўжа ўғли косиб, оналари – Санобархон Ботирхон қизи уй бекаси бўлишган.

Ортиқ Файзуллаев ёшликдан расм чизиш ва халқ амалий санъатига қизиқди. Бу қизиқиш уни 1952 йил П. П. Беньков номидаги Рассомчилик билим юртига етаклади. Билим юртида у Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мақсуд Қосимовдан ёғоч ўймакорлиги сирларини ўрганди. Шунингдек, билим юртида наққош уста Ўзбекистон халқ рассоми Жалил Ҳакимов ва ганчкор уста Ўзбекистон халқ рассоми, академик Маҳмуд Усмонов, Ўзбекситон халқ рассоми Абдулҳақ Абдуллаев каби моҳир педагоглар таълим берди.

Ёш ўймакор талабалик давридаёқ катта ижодий йўлга қадам босди. Ортиқ тўртинчи курсдалигида 1957 йили Москвада бўлиб ўтган Жаҳон ёшлари ва талабаларининг VI фестивалида «Оламга тинчлик» намоёни билан қатнашиб диплом билан тақдирланди.

1959 йили Москвада ўтказилган яна бир кўргазмада муваффақиятли қатнашиб, Ш. Рашидов томонидан “Меҳнатда ўрнак кўрсатгани учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ортиқ Файзуллаев устози Мақсуд Қосимовдан ёғоч ўймакорлиги ва панжара санъати сир-асрорларини пухта эгаллади ва диплом ишини шу соҳага бағишлади. У ажойиб ширмалар яратди. Ширма – бир нечта табақали кўчма панжара-парда бўлиб уйларда тўсиқ вазифасини бажаради. Панжара санъати мураккаб санъат ҳисобланиб, михсиз ва елимсиз ясалади ва устадан юқори маҳорат ҳамда математик аниқликни талаб қилади.

Ортиқ Файзуллаев ўз маҳоратини янада ошириш мақсадида Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика институтига ўқишга кирди. 1969 йилда у институтнинг расм ва чизмачилик бўлимини тамомлади.

Ортиқ Файзуллаев ўз асарларини яратишда ёғочнинг табиий гўзаллигини сақлайди. У ўз асарларида ислимий ва паргори нақшларидан фойдаланади шунингдек, нақшларида пахтагулни кенг қўллайди.

Маълумки, Ўзбекистоннинг географик шароити туфайли суяк ўймакорлиги кенг ривожланмаган. Ортиқ Файзуллаев ўзбекистонлик ўймакорлар орасида биринчи бўлиб Украинанинг Киев шаҳрида суяк ўймакорлигини ўрганди. Уста суякдан ясаган “Яккама-якка”, “Чўпон”, “Навоий ҳайкали” ва “Пахта рақси” номли асарлар яратди. 1961 йилда ўзининг Суяк ўймакорлиги ишлари билан собиқ Иттифоқ “Халқ хўжалиги ютуқлари” кўргазмасида қатнашиб кумуш медал билан тақдирланди.

1962-2007 йилларда П.П.Беньков номли Республика рассомчилик билим юртида ёғоч ўймакорлигидан дарс берди. Уста бир неча юзлаб шогирдлар тайёрлади. Ортиқ Файзуллаев шогирдлари олдига ўзидан ўзиб кетишни талаб қилиб қўяди ва иқтидорли шогирдлари билан фахрланади.

Шогирдлар

Эргаш Алиев – кўп йиллардан бери Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги болалар ва ўқувчилар саройида тўгарак раҳбари.

Камолиддин Раҳимов – “Ташаббус-2010” кўрик танлови ғолиби

Ҳусан Ғаниев, Қаҳрамон Валиев, Ҳасан Одиловлар – Ўзбекистон Халқ Усталари, Ўзбекистон бадиий академияси аъзолари

Абдумажид Абдуллаев, Мирсобит Обидов, Ҳожиакбар Мақсудов, Зокир Ғаниев, Жамолиддин Эсоновлар – Ўзбекистон бадиий академияси аъзолари.

Юртимизда барпо этилган жуда кўп иншоотларда Ортиқ Файзуллаев ва уларнинг шогирдлари иштирок этишган.

Иншоотлар

  • Олий Мажлис биноси
  • Хотира хиёбони ва ундаги “Қатағон қурбонлари” музейи мажмуаси
  • Исмоил Сомоний мақбараси
  • Самарқанддаги Ал-Бухорий мақбара мажмуаси
  • Тошкентдаги Халқлар дўстлиги (Истиқлол) саройи
  • Дўрмон (ҳозирда Кўксарой) қароргоҳи
  • Ғазалкент, Янгиободдаги Маданият саройлари
  • Кисловодскдаги “Ўзбекистон” санаторийси
  • Миллий либослар галереяси
  • “Ҳазрати Имом” мажмуаси (Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан нексия автомобили билан мукофотланган)
  • Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройи (Форум биноси)
  • “Кўк гумбазлар” кафеси

Кўргазмалар

Ортиқ файзуллаевниинг Япония, Франция, Германия, Польша, Туркия, Бельгия, Латвия, Швеция, Италия, Кипр, Австралия, ва бошқа мамлакатлардаги машҳур кўргазмаларда санъат асарлари қўйилган.

Уста 1994 йилда Покистоннинг Исломобод шаҳрида ўтказилган “Ислом давлатлари усталари иш устида” фестивалида Ўзбекистонлик усталар билан иштирок этиб, 46 давлат усталари орасида танлов ғолиби бўлганлар ва Покистон президентининг махсус совғасига сазовор бўлганлар.

Ортиқ Файзуллаев БМТнинг 50 йиллигига бағишланган Республика санъат ярмаркасида қатнашиб, ЮНЕСКОнинг диплом ва сертификатига сазовор бўлган.

1996 йил Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан Парижда ўтказилган “Ўзбекистон кунлари” кўргазмасида Ортиқ Файзуллаев 20 дан зиёд асарлари билан иштирок этиб, хорижликлар таҳсинига сазовор бўлади.

Музейлар

Ортиқ Файзуллаев яратган асарлар Давлат Санъат Музейи, Амалий Санъат Музейи, Ўзбекистон халқлари тарихи музейи, Москва ва Санк-Петербург музейларида сақланади.

Ортиқ Файзуллаев дейдилар:

Менда шундай вақтлар бўлардики кечалари ишга берилиб кетганимдан тонг отганини билмас эдим.
Санъат ўз-ўзидан бўлмайди жуда катта меҳр, жуда катта муҳаббат керак.
Нақш бир ховуч чувалчанг кўринишида эмас, балки унда гўзаллик бўлиши керак.

Устахона

1-workshop

2-workshop

3-workshop

4-workshop

Ширмалар
5-folding screen

Панжара эшиклар
6-door

7-door

Ўғир
8-mortar-and-pestle

9-mortar-and-pestle

Қилич учун қути

10-box-for-sable

Ўйма устун
11-carved-colmun

12-Carved column

13-Carved column

Намоён
14-carved-panel

Суратларда ҳаёт ва ижод

Мулоҳазалар йўқ

Мулоҳаза қолдиринг