Иброҳимбой ва Орифжонбой масжиди

Масжидни ака-ука деҳқонлар Иброҳимбой ва Орифжонбойлар ўзларининг от-араваларини сотиб қурдирганлар. Бино 1820–1825 йилларгача мадраса бўлган. Масжид биноси уруш пайтида (1939–1945) “военкомат” сифатида фойдаланилган. Урушдан кейин бинода “селхоз” техникуми жойлашган. Бино 1991–1992 йиллардан ҳозирги кунга қадар маҳалла масжиди сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Масжид Олмазор тумани, Ҳуррият кўчасида жойлашган.

0
Масжид биносидан топилган ғиштдаги ёзувларга кўра, масжид 1886 йилда қурилган. Лекин, маҳаллий оқсоқолларнинг таъкидлашларича бу ғишт бинонинг таъмир қилиниш вақти билан боғлиқ бўлиб, масжид таҳминан 200-300 йил аввал қурилган бўлиши керак деган фикрлар мавжуд. Чунки, ўз вақтида шу маҳаллада истиқомат қилган, узоқ ёшларга кирган (100 ёшдан зиёд) кексалар ҳам масжиднинг қурилган аниқ вақти ҳақида маълумотга эга бўлишмаган экан.

Бинонинг аввалги кўриниши (90-йиллар)

Масжид шифтидаги нақшлар


Масжиднинг ташқи кўриниши (ҳозирги)

Масжиддаги қария отахонларга ўз ҳотиралари билан бўлишганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Мулоҳазалар йўқ

Мулоҳаза қолдиринг